Жамият | 21:30 / 27.07.2021
5815
4 дақиқада ўқилади

4 трлн 348,9 млрд сўм. “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан 2021 йил 6 ойида шунча миқдорда қурилиш моллари ишлаб чиқилди

Фото: Ўзсаноатқурилишматериаллари

2021 йилнинг I ярим йиллигида уюшма таркибидаги корхоналар томонидан жами 4 трлн 348,9 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 121,9 фоизни ташкил этди. Шундан уюшма таркибидаги йирик саноат корхоналари томонидан 3 трлн 186 млрд сўмлик, кичик бизнес корхоналари томонидан эса 1 трлн 162,9 млрд сўмлик маҳсулотлар буюртмачилар ва харидорларга етказиб берилган.

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақда сўз борди. Тадбирда уюшма раҳбарияти, соҳа мутахассислари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Таъкидланишича, ўтган ярим йил мобайнида 4 млн 978,8 минг тонна цемент (ўтган йилга нисбатан 120,7 фоиз), 9,77 млн кв.м. 2-мм ўлчамда - қурилиш ойнаси –(87,6), 8,07 млн кв.м. - керамик плитка – (1,9 баравар), 19,3 млн кв.м. - гипсокартон – (110,7 фоиз), 74,6 минг тонна қуруқ қурилиш аралашмалари – (134,6), 937 минг ўрам гулқоғоз – (133,8), 62,9 минг тонна оҳак – (2,4 баравар), 84,6 минг тонна гипс – (120,6) каби қурилиш материаллари ишлаб чиқарилган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4937-сонли қарорига асосан ҳамда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси бўйича хорижий инвестициялар ва кредитлар иштирокида 867,37 млн долларлик 39та лойиҳа бўйича жорий йилда 327,6 млн доллар ўзлаштириш белгиланган. Ушбу лойиҳаларни молиялаштиришга 101 млн доллар ташаббускорлар маблағи, 11,6 млн доллар банк кредитлари ва 215 млн доллар хорижий инвестициялар ҳамда кредитлар йўналтирилади.

I ярим йиллигида 39та инвестиция лойиҳалари бўйича жами 115,3 млн доллар, шундан 84,3 млн доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Шундан, умумий қиймати 5 млн доллар бўлган "Monolith Asia" МЧЖ ҚКда пайвандлаш электродларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси ишга туширилди ва 200та янги иш ўринлари ташкил этилди.

Эътиборлиси, ҳисобот даврида 988та лойиҳа бўйича 4 трлн 79 млрд сўмлик маблағлар ўзлаштирилган. Ушбу даврда қиймати 1 трлн 824 млрд сўмлик 338та лойиҳа ишга туширилиб, 3722та янги иш ўринлари ташкил этилди.

2021 йилнинг I ярим йиллигида қурилиш материаллари саноати соҳаси бўйича жами 148,8 млн доллар миқдорида экспорт амалга оширилиб, ўсиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 бараварга таъминланди. Жумладан, ушбу даврда 28,8 млн доллар ПВХ профиллар ва трубалар, 15,8 млн доллар алюмин профиллар, 27,9 млн доллар керамик плитка ва керамика маҳсулотлари, 15,8 млн доллар қуруқ қурилиш аралашмалари ва цементдан боғловчи материаллар 9,9 млн доллар цемент, 3,6 млн доллар гулқоғоз каби қурилиш материалларининг экспорти амалга оширилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида қурилиш материаллари экспорти географияси анъанавий ҳисобланган бозорлар яъни Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Афғонистондан ташқари Озарбойжон, Туркия, Россия, Украина ва Хитой давлатлари ҳисобига кенгайтирилди.

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси корхоналари томонидан 2021 йил январь-июнь ойларида жами 125,9 млн долларлик импорт амалга оширилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,7 млн долларга ёки 16 фоизга камайган.

Импорт таркибида, асосан технологик ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари – 55,5 млн доллар (ёки жамига нисбатан 44 фоиз), хомашё ва материаллар – 66,8 млн доллар (53 фоиз), хизматлар – 3,4 млн доллар (2,7 фоиз) ташкил этади.

2021 йилнинг I ярим йиллигида маҳаллийлаштириш дастури доирасида жами 320,4 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш белгиланган бўлиб, жорий йилнинг ушбу даврида 451,3 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, белгиланган режа 141 фоизга бажарилиши таъминланди.

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси
Матбуот хизмати
 

Мавзуга оид