Жамият | 18:37 / 19.08.2021
4492
5 дақиқада ўқилади

“Ўзсаноатқурилишматериаллари”: Жорий йилда инвестиция дастурига кўра 306 млн долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилади

18 август куни Миллий матбуот марказида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан “Қурилиш материаллари соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, ушбу йўналишдаги ислоҳотлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда уюшма раҳбарияти, соҳа мутахассислари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Анжуманда дастлаб “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан соҳада амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари, мамлакатимиз қурилиш материаллари салоҳияти ҳақида тўлиқ маълумот берилди. Шу билан бирга мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган қурилишлар материалларининг жаҳон талабларига жавоб бериши, йирик заводлар фаолияти, экспорт кўрсаткичлари ҳақида тўхталиб ўтилди.

Таъкидланишича, президентимиз томонидан 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4335-сонли “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарор қабул қилиниб, соҳага Илм-фан ютуқларини ва инновацион технологияларни кенг жорий қилиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди ва уюшма қошида Қурилиш материаллари саноати Илмий-техникавий кенгаши фаолияти йўлга қўйилди.

Шунингдек, Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 9 июнда қабул қилинган ПҚ-6244-сонли “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига кўра «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳузурида Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш ташкил қилинди. Бу эса мамлакатимиз саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш, шаҳар ва вилоятларда янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳисобига аҳолини иш билан банд қилишни кенгайтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Рақамларга эътибор берадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4937-сонли қарорига асосан “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси бўйича хорижий инвестициялар ва кредитлар иштирокида 872 млн долларлик 39 та лойиҳа белгиланган бўлиб, жорий йилнинг ўзида 327,6 млн доллар ўзлаштириш кўзда тутилган. Ушбу лойиҳаларни молиялаштиришга 101,0 млн доллар ташаббускорлар маблағи, 11,6 млн доллар тижорат банкларининг кредитлари ва 215,0 млн доллар хорижий инвестициялар ва хорижий кредитлар йўналтирилади.

Жумладан, жорий йилда жами 306,0 млн долларлик 12 та лойиҳани ишга тушириш ва 1 625 та янги иш ўринларини ташкил этиш кўзда тутилган:

Жорий йилнинг I ярим йиллигида 39 та инвестиция лойиҳаси бўйича жами 115,3 млн доллар (режага нисбатан 110,9 %), шундан 84,3 млн доллар (114,6 фоиз) миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилди.

Хусусан, “Оҳангаронцемент” АЖда 160 млн доллар инвестиция ҳисобига йилига 2.4 млн тонна цемент ва “Кварц” АЖда 70.2 млн доллар ҳисобига 22.2 млн кв метр флоат ойна ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилди, мос равишда 400 та ва 280 та янги иш ўринлари яратилди.

Бундан ташқари Тошкент шаҳрида умумий қиймати 5 млн доллар бўлган "Monolith Asia" МЧЖ ҚКда 20 минг тонна пайвандлаш электродларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси ишга туширилди ва 200 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

Шунингдек, Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ривожлантириш дастурлари доирасида ҳудудий инвестиция дастурлари бўйича 2021 йилда қурилиш материаллари соҳасида жами 806 та лойиҳа бўйича 7 трлн 580 млрд сўм, шу жумладан I ярим йилликда 3 трлн 148 млрд сўм ўзлаштириш белгиланган.

Эътиборлиси, ҳисобот ушбу ҳисобот даврида 988 та лойиҳа бўйича   4 трлн 79 млрд сўмлик маблағлар ўзлаштирилиб, қиймати 1 трлн 824 млрд сўмлик 338 та лойиҳа ишга туширилди ва 3722 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Россия Федерацияси, Хитой, Туркия, Ҳиндистон, Германия, Франция, Беларусь ва Жанубий Корея давлатларига давлат ташрифи доирасида 2017-2020 йилларда замонавий импорт ўрнини босувчи қурилиш материалларини ишлаб чиқариш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида илғор хорижий компаниялар билан умумий қиймати 2 млрд 295,3 млн долларлик 44 та Меморандум ва Келишувлар имзоланди. Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг Баёнлари билан амалга оширилган лойиҳалар назоратдан чиқарилиб ягона “Йўл хариталари” тасдиқланган.

Унга кўра “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан 1 млрд 191,8 млн долларлик 25 та лойиҳа бўйича мониторинг олиб борилмоқда. Шулардан бугунги кунга келиб 289,7 млн долларлик 10 та лойиҳа амалга оширилди, 2 таси – 2021 йил якунига қадар ва қолган 13 таси 2022-2023-йилларда ишга туширилиши кўзда тутилган.

Тадбирда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб олишди.

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси
Матбуот хизмати Ⓣ

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид