Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 йилда 3,6 млн квадрат метр сопол кошин ишлаб чиқарилмоқда. “Orient keramik” МЧЖга пресс-тур ташкил этилди
"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси томонидан ОАВ вакиллари учун навбатдаги пресс-тур ташкил этилди. Унда иштирокчилар мамлакатимизда керамик плитка ишлаб чиқариш бўйича етакчи корхона “Orient keramik” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишишди. Тадбирда ўндан ортиқ журналист ва блогерлар иштирок этишди.
Дастлаб, ОАВ вакиллари йилига 3,6 миллион квадрат метр керамик плитка ишлаб чиқариш цехи билан яқиндан танишишди. Пресс саёҳат давомида журналистлар маҳсулот тайёрланиш жараёнлари, ишчи-хизматлар учун яратилган шароитларини кўздан кечиришди. Эътиборлиси, қалам аҳли эгалари бу ерда мутахассислар билан бевосита мулоқотда бўлишди.
Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари корхона шоурумида бўлишди ва маҳсулот турлари билан танишишди. Мутахассислар экспорт кўлами ва ишлаб чиқариш ҳажми ҳақида маълумотлар беришди.
Пресс-тур давомида ОАВ вакилларига “Orient keramik” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, иқтисодий кўрсаткичлар, келажакдаги режалар ҳақида сўз юритилди.
ОАВ вакилларида жамиятдаги иш жараёни, замонавий техника ва технологиялар, ишчи-хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар катта таассурот қолдирди.
Тадбир сўнгида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб олишди.
Маълумот учун, “Orient keramik” МЧЖ Чилонзор туманидаги саноат зонасида 3,6 гектар ҳудудда жойлашган. 2019 йил июль ойида ўз фаолиятини бошлаган лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 14 миллион доллар бўлиб, йилига 3,6 миллион квадрат метр керамик маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятига эга. Айни пайтда бу ерда 270 ишчи ва мутахассис меҳнат қилмоқда. Аҳамиятли жиҳати шундаки, масъулияти чекланган жамият маҳсулотлари деярли 100 фоиз маҳаллий хомашёдан тайёрланади. Шу боис, бу ерда ишлаб чиқарилган кафеллар хорижникидан бир неча баробар арзон нархларда ички бозорга чиқарилмоқда. Айни пайтда корхона маҳсулотларининг 30 фоиздан ортиғи Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистонга экспорт қилинмоқда.
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси Матбуот хизмати
Мавзуга оид
18:37 / 19.08.2021
“Ўзсаноатқурилишматериаллари”: Жорий йилда инвестиция дастурига кўра 306 млн долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилади
21:30 / 27.07.2021
4 трлн 348,9 млрд сўм. “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан 2021 йил 6 ойида шунча миқдорда қурилиш моллари ишлаб чиқилди
19:30 / 12.07.2021
Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш масалаларига бағишланган бизнес-форум бўлиб ўтди
18:00 / 14.04.2021