Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия парламенти 7 ойлик танаффусдан кейин ўз ишини қайта бошлади
Малайзияда коронавирус билан боғлиқ ҳолда киритилган фавқулодда ҳолат режими сабабли 7 ой ишламаган мамлакат парламенти яна ўз ишини қайта бошлади.
Бундан ташқари, депутатлар билан маслаҳатлашмасдан, ҳукумат қарорлари орқали мамлакатни бошқариш имконини берган фавқулодда ҳолат режимини 1 августдан кейин узайтирмасликка қарор қилинган.
Бу орада мамлакат мухолифатида таъкидланишича, фавқулодда ҳолат режими аслида бош вазир Муҳиддин Ясин ҳукумати мамлакатни бошқаришни давом эттира олиши учун киритилган.
Малайзиянинг собиқ бош вазири Махатхир Муҳаммад Ясинни истеъфога кетишга чақирган. Унинг фикрича, 2020 йил мартида шакллантирилган ҳукумат мамлакатни бошқаришда, жумладан коронавирус пандемиясига қарши курашда муваффақиятсизликка учраган.
Айни вақтда мамлакатда 1 июнда киритилган умуммиллий карантинга қарамай, коронавирусга чалиниш ҳолатлари ва ўлимлар сони ошиб бормоқда.
Мавзуга оид
14:50 / 13.05.2025
Тошкент вилоятида Малайзия вакиллари учун махсус саноат зонаси ташкил этиляпти
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
12:42 / 01.05.2025
Малайзия Ўзбекистонда эксплуатациядан чиққан вагонларни таъмирлайди
08:35 / 14.04.2025