Иқтисодиёт | 20:12 / 02.09.2021
16952
1 дақиқада ўқилади

ИТБ иштирокида Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғармаси тузилди

Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳининг йиғилишида Ўзбекистон учун Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғармасини расман ишга тушириш бўйича шартнома имзоланди.

Жамғарма Ислом тараққиёт банки, Ўзбекистон ҳукумати ва Саудия Арабистонини ўртасида ташкил этилган бўлиб, бошланғич капитали 100 миллион долларга тенг.

Жамғарма тузилишидан асосий мақсад Ўзбекистондаги кичик ва ўрта корхоналар, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва бизнесини ривожлантириш учун молиявий ва молиявий бўлмаган ёрдам олишлари мумкин бўлган қулай инвестиция платформани яратиш ҳисобланади.

Бошланғич капитали 100 миллион долларга тенг бўлган жамғарма маблағларининг 35 млн доллари Ўзбекистон ҳукумати, 20 млн доллари ИТБ ва қолган 45 миллион доллари саудиялик инвесторлар томонидан молиялаштирилади.

Синов босқичи муваффақиятли ўтгандан сўнг бошланғич фонд миқдори аста-секин 500 миллион долларга етказилиши режалаштирилган.

Жамғарма Ўзбекистонда 102 мингдан ортиқ тўғридан тўғри иш ўринларини яратиши ва 34 мингдан зиёд кичик ва ўрта корхоналар ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.

Мавзуга оид