Иқтисодиёт | 09:20 / 04.09.2021
16924
1 дақиқада ўқилади

ИТБ электрон тўлов платформасини ишга туширди

Ислом тараққиёт банки Бошқарув кенгашининг Тошкентда ўтказилаётган 46 йиллик йиғилиши доирасида молиявий самарадорликни оширишга қаратилган янги платформани жорий этиш масаласида келишувга эришилди.

Пул маблағлари тўловини тезлаштирувчи рақамли платформа банк операцияларининг самарадорлигини оширади ва ишбилармонлик муносабатларини амалга оширишни соддалаштиради.

Таъкидланишича, платформа фойдаланувчиларга реал вақт режимида тўлов талабномаларининг ҳолатини кузатиб бориш ва хавфсизликни таъминловчи шарт-шароитларда тўлов билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун лойиҳавий гуруҳлар билан тўғридан тўғри ҳамкорлик қилиш имконини беради.

Платформа глобал технологиялар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, мобил қурилмаларда акс эттиришга ҳам мослаштирилган. Шунингдек, унда қўлда бажариладиган жараёнлар билан боғлиқ бошқарувдаги ҳар қандай нуқсонларни бартараф қилиш мумкин.

Пандемия ва ИТБ томонидан аъзо мамлакатларнинг иқтисодий барқарорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар банк операцияларининг самарадорлиги долзарб аҳамият касб этишини кўрсатди. Шундан келиб чиқиб, янги электрон тўлов платформасини таъсис этиш муҳим стратегик қадам бўлди дейиш мумкин.

Мавзуга оид