31 декабргача айрим озиқ-овқат маҳсулотлари қўшилган қиймат солиғидан озод қилинмоқда
Янги йилгача ҚҚСдан озод қилинган маҳсулотлар рўйхатида мол, қўй ва товуқ гўшти, картошка ҳамда музлатилган балиқ бор.
Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди. Қонун билан республикада гўшт маҳсулотлари ва асосий истеъмол маҳсулоти бўлмиш картошкага бўлган талаб ва нархлар барқарорлигини таъминлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш мақсадида Солиқ кодексига қўшимча киритилмоқда.
“Хусусан, Солиқ кодексининг 483-моддасига 2021 йил 10 октябрдан 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйиш маҳсулотлари, картошка ҳамда музлатилган балиқни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, шунингдек уларни реализация қилиш бўйича айланмалар қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш бўйича қўшимча норма киритилмоқда”, деб хабар берди Сенат ахборот хизмати.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.
Аввалроқ Ўзбекистонда ўсимлик ёғи нархини барқарор сақлаш мақсадида 2021 йил охиригача ўсимлик ёғи қўшимча қиймат солиғидан озод этилган, бироқ бу нарх-навога таъсир кўрсата олмаганди.
Шунингдек, 2022 йил 1 майгача импорт қилинадиган цитрус мевалар ҳам божхона божидан озод қилинганди.
Ўтган йили ҳам гўшт, шакар, ёғ ва картошка ҚҚСдан вақтинча озод қилинган, бу пандемия даврида аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилганди.
Мавзуга оид
15:39 / 03.02.2022
Имтиёзлар даври тугагач, май ойидан гўшт, ўсимлик ёғи, картошка нархлари ошиб кетмайдими? Сенат изоҳи
15:21 / 16.12.2021
Айдар-Арнасой кўллар тизими экологик фожиа ёқасида. Ҳукуматга парламент сўрови юборилди
14:41 / 19.11.2021
2021 йилда Андижон ва Навоий вилоятларида болалар ўлими кўрсаткичлари ўсгани маълум қилинди
18:52 / 22.10.2021