Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрияда янги канцлер ўз лавозимини бажаришга киришди
Австрия халқ партияси етакчиси Карл Нехаммер мамлакат канцлери лавозимини бажаришга киришди. 3 декабрда Нехаммер партия етакчиси ва канцлер лавозимига номзод этиб тайинланганди.
Мамлакат федерал президенти Александер Ван дер Беллен бунгача ички ишлар вазири лавозимини эгаллаган Нехаммердан қасамёд қабул қилган.
2 ой давомида канцлер вазифасини бажарган Александр Шалленберг аввалги лавозимига қайтган. У Австриянинг собиқ канцлери Себастьян Курц коррупцион можаро сабабли октябрда истеъфога кетгандан кейин унинг ўрнини эгаллаганди. Шалленберг Австрия халқ партияси етакчиси лавозимида фаолиятини давом эттирган Курц сиёсатдан бутунлай кетишини айтгандан кейин 2 декабрда истеъфога чиқишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
14:16 / 07.05.2025
Россия "Райффайзенбанк"дан деярли 2 млрд еврони мусодара қилди
21:43 / 06.05.2025
Германиянинг янги канцлери Фридрих Мерц ҳақида нималар маълум?
15:25 / 30.04.2025
Ўзбекистон ва Австрия виза тартибини соддалаштириши мумкин
18:51 / 06.04.2025