Ўзбекистон | 12:36 / 21.04.2022
9069
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда дуатлон чемпионати сабабли қатор кўчалар ёпилади

2022 йилнинг 23-24 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги Халқлар дўстлиги майдони атрофидаги кўчаларда спортчилар ва ҳаваскорлар орасида “Дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати-2022” бўлиб ўтади. 

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, мусобақа кунларида қатор кўчалар соат 06:00 дан 14:30 га қадар ёпилади.

Ушбу кўчалар:

  • Фурқат кўчасининг Ислом Каримов шоҳкўчаси ва Сеул кўчаси оралиғидаги қисми;
  • Ислом Каримов шоҳкўчасининг Фурқат ва Бунёдкор шоҳкўчаси оралиғидаги қисми;
  • Бунёдкор шоҳкўчасининг Ислом Каримов шоҳкўчаси ва Сеул кўчалари оралиғидаги қисми;
  • Сеул кўчасининг Бунёдкор шоҳкўчаси ва Фурқат кўчалари оралиғидаги қисми.

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид