Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «права» олиб беришни ваъда қилган ўқув ташкилоти раҳбари ушланди
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган ўқув ташкилоти раҳбари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ИИБнинг Миробод туман бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, “Ватанпарвар” ташкилоти “Чилонзор ўқув спорт техника клуби” унитар корхонаси бошлиғи Ф.Э. фуқаро Ж.га “С” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун 3 ойлик ўқув машғулотларида қатнашмасдан, ўқиганлик ҳақидаги гувоҳномани тайёрлаб бериши эвазига дастлаб 1,5 млн сўмни қўлга киритиб, қолган 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-9-моддаси (тижоратда пора эвазига оғдириб олиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Маҳкама хабарида айтилишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бундан олдин Самарқанд вилоятида имтиҳонсиз “права” олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинганди.
Мавзуга оид
22:08 / 02.05.2025
Тошкентда уйда гиёҳванд ўсимлигини етиштирган шахслар қўлга олинди
09:01 / 28.04.2025
Миробод туманида қурилиш маҳсулотлари омборида ёнғин содир бўлди
22:03 / 17.03.2025
Тошкентда Lacetti каналга тушиб кетди
17:09 / 22.02.2025