Ўзбекистон | 07:25 / 29.07.2022
1567
1 дақиқада ўқилади

Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми транспорт ҳаракати учун ёпилади

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган Аҳмад Дониш кўчасида (янги Динамо дўкони) янги ерусти пиёдалар ўтиш йўли қурилади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, шу сабабли 29 июль куни соат 09:00 дан 18:00 га қадар шу кўчанинг "Султон" ресторанидан автомобил кўпригигача бўлган қисми транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.

Бундан олдин Чилонзор кўчасининг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун ёпилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид