Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВга автомактаблар ва имтиҳон марказларига лицензия бериш ваколати ўтказилиши мумкин
Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Депутатлар “Айрим қонун ҳужжатларига йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди.
Амалдаги тартибга кўра, ҳайдовчилик ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олишга ўқитиш тадбиркорлик субъектларига берилган бўлиб, уларга тегишли лицензиялар Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилиши белгиланган.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида эндиликда ҳайдовчиларни тайёрловчи таълим субъектлари ва имтиҳон марказларига бу турдаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия Ички ишлар вазирлиги томонидан берилиши белгиланмоқда.
Билдирилишича, қонун лойиҳаси қабул қилиниши ҳайдовчиларни тайёрловчи таълим субъектларига лицензия бериш ва уларни фаолиятини назорат қилиш ягона давлат органи — ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари ваколатига ўтказиш орқали таълим сифатини оширилишига ҳамда йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминланишига эришилади.
Мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.
Мавзуга оид
12:02 / 16.05.2025
Умра лицензияси берилган турфирмалар сони 2 тага кўпайди
16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади
18:33 / 18.04.2025
Минерал ўғитлар ва пестицидлар савдоси учун энди лицензия талаб қилинади
15:04 / 08.04.2025