Ўзбекистон | 07:51 / 29.08.2022
1600
2 дақиқада ўқилади

Айрим фаолият турлари бўйича лицензиялар 5 йилга берилади

Фаолиятнинг лицензияланадиган турларини (кичик турларини) амалга ошириш учун лицензиялар улар амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.

“Ҳуқуқий ахборот” каналида ёзилишича, қуйидагиларни амалга ошириш учун лицензиялар бундан мустасно:

  • тиббий фаолият;
  • фармацевтика фаолияти;
  • минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолият;
  • гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият;
  • таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик воситаси миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ёки тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш, олиб кириш (олиб чиқиш), қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш (бериш), олиш ва ташиш фаолияти;
  • кўчма радиотелефон (уяли) алоқадан ва телерадиоэшиттиришларни тарқатиш тармоқларидан фойдаланиш ҳамда улар хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ фаолият;
  • нефтни, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ҳамда газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият;
  • аффинаж фаолияти.

Ушбу фаолият турларини амалга ошириш учун лицензиялар амал қилиш муддатлари фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларда ва улар паспортларида белгиланади, лекин бу муддатлар 5 йилдан кам бўлмаслиги керак.

Лицензиянинг амал қилиш муддати тугагач, у лицензиатнинг аризасига кўра узайтирилиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид