Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим фаолият турлари бўйича лицензиялар 5 йил муддатга берилади
Фаолият лицензияланадиган турларини (кичик турларини) амалга ошириш учун лицензиялар улар амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.
“Давлат хизматлари янгиликлари” канали хабарига кўра, қуйидагиларни амалга ошириш учун лицензиялар бундан мустасно:
- тиббий фаолият;
- фармацевтика фаолияти;
- минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолият;
- гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият;
- таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик воситаси миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ёки тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш, олиб кириш (олиб чиқиш), қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш (бериш), олиш ва ташиш фаолияти;
- кўчма радиотелефон (уяли) алоқадан ва телерадиоэшиттиришларни тарқатиш тармоқларидан фойдаланиш ҳамда улар хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ фаолият;
- нефтни, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ҳамда газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият;
- аффинаж фаолияти.
Ушбу фаолият турларини амалга ошириш учун лицензиялар амал қилиш муддатлари фаолият айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларда ва уларнинг паспортларида белгиланади, бу муддатлар 5 йилдан кам бўлмаслиги керак.
Лицензия амал қилиш муддати тугагач, у лицензиат аризасига кўра узайтирилиши мумкин.
Мавзуга оид
12:02 / 16.05.2025
Умра лицензияси берилган турфирмалар сони 2 тага кўпайди
16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади
18:33 / 18.04.2025
Минерал ўғитлар ва пестицидлар савдоси учун энди лицензия талаб қилинади
15:04 / 08.04.2025