Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Савдо-саноат палатасига қўшимча ваколатлар берилади
Президентнинг “Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Савдо-саноат палатасига қуйидаги ваколатлар берилади:
Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва идораларга ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, бизнес ривожланишига тўсқинлик қилаётган ва чеклаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, уларни бекор қилиш тўғрисидаги кўриб чиқилиши мажбурий бўлган масалаларни киритиш;
тадбиркор манфаатини кўзлаб Олий судга ариза бериш ҳамда иқтисодий, маъмурий ва жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриб чиқиш юзасидан шикоят киритиш.
Палата ҳудудий бўлинмаларига:
ҳар бир туман ва шаҳарда илғор методикалар асосида аҳоли ва тадбиркорларни бизнесга ўқитиш, тадбиркорлик тузилмалари кадрлари касбий малакасини ошириш мактабларини ташкил қилиш;
ҳокимларга ва бошқа ҳудудий давлат органлари раҳбарларига ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари ва ҳокимлар билан ҳар ой камида икки марта ҳудуддаги ишбилармонлик муҳити ҳолати, қонунчилик нормалари ва талаблари амалга оширилиши натижалари бўйича танқидий муҳокамалар ўтказиш.
Тадбиркорларни палата аъзолигига кенг қамраб олиш орқали уларга хизмат кўрсатиш кўламини янада кенгайтириш мақсадида, 2023 йил 1 январдан микро, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари палатага аъзолик бадалини тўлашдан озод этилади.
2023 йил 1 январдан бошлаб Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондлари ҳисобидан Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига сақлаш харажатлари учун давлат субсидиясини ажратиш тизими жорий этилади.
Корея халқаро ривожлантириш агентлигининг (KOICA) 5,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги грант ҳисобига палата қошида намунавий “Стартапларни қўллаб-қувватлаш маркази” бизнес-инкубатори ташкил этилади. “Стартапларни қўллаб-қувватлаш маркази” бизнес-инкубатори Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси 25-уй Б-блок манзилидаги бинода жойлаштирилади ва ушбу бино палата балансига ўтказиб берилади.
Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Мустақиллик шоҳкўчаси 2-уй манзилида жойлашган “Ёшлар ижод саройи” биноси палата балансига ўтказиб берилади. Мазкур бинода палата томонидан маҳаллий ва хорижий тадбиркорлик субъектлари иштирокида бизнес-форумлар, кўргазмалар, очиқ-мулоқотлар, учрашувлар ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади.
Мавзуга оид
07:43 / 24.01.2023
Кичик тадбиркорлик субъектлари Савдо-саноат палатасига текин қабул қилинади
11:33 / 17.01.2023
Ўзбекистон-Сингапур Савдо-саноат палатаси ташкил этилади
16:23 / 22.08.2022
Савдо-саноат палатаси ҳукумат бўйсунувидан тўлиқ чиқарилади
07:42 / 25.01.2022