Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим тадбиркорларга лицензиясиз фаолиятни амалга оширишга рухсат берилади
"Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди.
2023 йил 1 январдан махсус ҳуқуқий режим доирасида тадбиркорларга қуйидагиларга рухсат этилади: янги маҳсулот ва хизматларни жорий қилиш фаолиятини чекланган доирада тартибга солиш орқали айрим қонунчилик ҳужжатларига амал қилмаслик; лицензиясиз ва рухсат бериш ҳужжатисиз фаолиятни амалга ошириш;
Махсус ҳуқуқий режим ваколатли орган ва ташаббускор ўртасида ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида тузиладиган келишувга асосан жорий этилади. Махсус ҳуқуқий режим якунлари бўйича ваколатли орган томонидан 1 ойда: синовдан ўтказилган маҳсулот ва хизматларни жорий этиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказилади; маҳсулот ва хизматларни жорий этиш мақсадга мувофиқ деб топилганда, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 1 январгача “Махсус ҳуқуқий режим тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Адлия вазирлиги Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестри оператори ҳисобланади. Ягона реестр қуйидаги босқичларда шакллантирилади: биринчи босқичда (2023 йил) – қурилиш, савдо, умумий овқатланиш, таълим ва транспорт соҳаларидаги мажбурий талаблар рўйхати шакллантирилади; иккинчи босқичда (2024–2025 йиллар) – барча соҳалардаги мажбурий талаблар рўйхати шакллантирилади; Ягона реестр 2025 йил 1 июлдан тўлиқ ишга туширилади.
Мавзуга оид
12:02 / 16.05.2025
Умра лицензияси берилган турфирмалар сони 2 тага кўпайди
16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади
18:33 / 18.04.2025
Минерал ўғитлар ва пестицидлар савдоси учун энди лицензия талаб қилинади
15:04 / 08.04.2025