Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Днипродаги ракета ҳужуми қурбонлари сони 45 кишига етди
Янгиланган маълумотларга кўра, Россия Қуролли кучларининг Днипродаги турар жой биносига ракета ҳужуми натижасида 45 киши ҳалок бўлди, деб хабар қилди Днипропетровск вилояти ҳарбий маъмурияти бошлиғи Валентин Резниченко Telegram'да.
Унинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида олти нафар бола ҳам бор. Аввалроқ 44 киши ҳалок бўлгани ва 79 киши яралангани ҳақида хабар берилган эди.
Украина хавфсизлик хизмати ("СБУ") 14 январь куни Днипрога амалга оширилган ва 40 кишининг ҳаётига зомин бўлган ракета ҳужумига алоқадор россиялик ҳарбийлар шахсини аниқлаганини маълум қилди.
Терговнинг дастлабки маълумотларига кўра, унда бир неча ўнлаб россияликлар, жумладан 52-оғир бомбардимончи авиация полки (33310-ҳарбий қисм), полковник Тимошин Олег Евгеньевич, 52-оғир бомбардимончи авиация полки авиация отряди командири майор Иваненко Алексей Сергеевич, авиация гуруҳи авиация эскадрильясининг штаби бошлиғи Дмитрий Голенков, 52-оғир бомбардимончи авиация полкининг штурмани Григорьев Денис Анатольевич, 52-оғир бомбардимончи авиация полкининг штурмани Назиров Динар ва 52-оғир бомбардимончи авиация полки авиация бўйича муҳандиси Поцелуев Евгений иштирок этган.
Мавзуга оид
09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади
08:00 / 30.04.2025
Днипрода РФ ҳужумида бир киши ҳалок бўлди, Харкивда ўнлаб одамлар жароҳатланди
13:40 / 11.04.2025
Россия ҳужумидан кейин Днипрода камида саккиз киши жароҳат олди
10:10 / 09.04.2025