Ўзбекистон | 09:40 / 02.02.2023
1598
1 дақиқада ўқилади

Корея Тошкентда фотоэлектр панеллар ишлаб чиқариш кластерини ташкил этади

Тошкент шаҳрида Жанубий Кореянинг иқтисодий инновацион ҳамкорлик бўйича EIPP (The Economic Innovation Partnership Program) дастурининг Ўзбекистондаги лойиҳалари доирасидаги олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Фото: Dunyo

Семинарда EIPP лойиҳалари доирасида амалга оширилаётган ишларнинг бориши, жумладан, фотоэлектр панеллар ишлаб чиқариш ва яримўтказгичли электроника бўйича инновацион илмий-ишлаб чиқариш кластерини яратиш каби йўналишлар тақдим этилди. Муҳокама давомида келгусидаги амалий ҳаракатлар, жумладан, янги истиқболли лойиҳалар бўйича лойиҳа олди ҳужжатларини биргаликда ишлаб чиқиш доир амалий чоралар ишлаб чиқилди.

Тадбир якунида иштирокчилар келгусидаги ҳамкорлик форматини белгилаб, 2023 йилга мўлжалланган Дастурни амалга ошириш доирасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича «Йўл харитаси»ни келишиб олди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид