Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмаотада МХҚ шаҳар бошқармаси собиқ бошлиғига суд ҳукми чиқарилди
МХҚнинг Олмаота бўлими собиқ бошлиғи Нурлан Мажилов 2022 йил январидаги тартибсизликлар иши бўйича 6 йилга озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, унга 10 йилга давлат лавозимларида ишлаш тақиқланган.
Олмаота шаҳрининг Олмали туман суди Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) шаҳар бошқармаси собиқ бошлиғи Нурлан Мажилов иши бўйича айблов ҳукмини чиқарди. 25 апрел, сешанба куни у 2022 йил бошидаги норозилик намойишлари ва тартибсизликлар чоғида ҳокимият ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганликда айбланиб, олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Бундан ташқари, Мажилов 10 йил муддатга давлат хизматида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, молия ташкилотларида лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан, шунингдек, МХҚ генерал-майори махсус унвонидан ҳам маҳрум этилди, дея хабар беради суд матбуот хизмати.
Бир кун аввал Остона жиноят ишлари бўйича ихтисослаштирилган туманлараро суди Қозоғистон МХҚ собиқ раиси Карим Масимовни 18 йилга озодликдан маҳрум қилди. У давлатга хиёнат, ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олиш ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишда айбдор деб топилди. Шунингдек, суд қарори билан мансабдор шахснинг мол-мулки мусодара қилинди, у умрбод давлат хизматида лавозим эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Иш "ўта махфий" белгиси остида кўриб чиқилди.
Худди шу ишда Масимовнинг уч собиқ ўринбосари: Ануар Садиқулов, Даулет Ергожин ва Марат Осипов иштирок этди. Улар мос равишда 16, 15 ва 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Тўрт айбланувчининг ҳаммаси генераллик унвонлари ва давлат мукофотларидан маҳрум этилди. Улардан 10 миллиард тенге (тахминан 20 миллион евро) ва 24 миллион АҚШ доллари (21,8 миллион евро)дан ортиқ маблағ давлат фойдасига ундирилади.
Мавзуга оид
19:06 / 20.04.2025
Қозоғистонда ўтказилган ярим марафон вақтида икки киши вафот этди
17:55 / 09.04.2025
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган тўққиз нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди
12:17 / 25.03.2025
Олмаотада яшовчи шахс адвокат сифатида ChatGPT'дан фойдаланди ва судда ютиб чиқди
11:34 / 19.03.2025