Спорт | 16:56 / 22.07.2023
30014
1 дақиқада ўқилади

Абдуқодир Ҳусанов «Ланс»га ўтишга яқин – L'Equipe 

Ўзбекистон ёшлар ва миллий жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатига кўчиб ўтишга яқин.

Фото: ЎФА

L'Equipe нашри хабарига кўра, Беларуснинг «Энергетик-БГУ» клуби ҳимоячиси Францияга етиб борган. 19 ёшли Ҳусанов Ланс шаҳрида бўлиб турибди ва тез орада унинг ўтиши амалга ошиши кутилмоқда.

Лансликлар якунланган мавсум Франция чемпионатида «ПСЖ»дан (85) бир очко кам (84) жамғариб, 2-ўринни эгаллаган ҳолда Европа Чемпионлар лигасига йўлланма олганди.

Аввалроқ, Ўзбекистон ёшлар жамоаси (U20) сафида Осиё чемпиони бўлган ва Аргентинадаги ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2023да иштирок этган Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинлари европалик скаутлар томонидан кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Ҳусанов жорий мавсум Минск клуби сафида 8 ўйинда битта голга муаллифлик қилган. Шунингдек, у Ўзбекистон миллий жамоаси сафида CAFA Nations Cup-2023 баҳсларида дебютини ўтказди.

Мавзуга оид