Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухородан учган йўловчи самолёт Москвадаги аэропортга қўна олмади
Qanot Sharq авиакомпаниясига тегишли йўловчи ташувчи самолёт Бухородан Москвага эмас, Санкт-Петербургга қўнди. Бунга Москвадаги дронлар ҳужуми билан боғлиқ фавқулодда ҳолат сабаб бўлган.
18 август куни Тошкент вақти билан тонгги соат 2:00лар атрофида Бухоро-Москва йўналишида парвоз қилган йўловчи ташувчи Аirbus А320 самолёти Внуково аэропортига эмас, Санкт-Петербургдаги Пулково халқаро аэропортига қўнди.
Внуково халқаро аэропортининг парвозлар жадвали акс этган расмий сайтидаги маълумотларга кўра, парвоз 4:20да якунланиши керак бўлган. Аммо фавқулодда ҳолат сабабли Airbus А320 самолёти соат 6:49 да бошқа аэропортга қўнган.
Худди шу вақтда шаҳарга дрон ҳужум қилиши туфайли шаҳарнинг тўртта асосий аэропорти – Внуково, Домодедово, Шереметьево ва Жуковский аэропортлари вақтинча ёпилган. Қўнишга келаётган самолётлар захира аэропортларига йўналтирилган.
Ҳозирча ҳолат юзасидан Uzbekistan Airways ҳамда Uzbekistan Airports расмий маълумот эълон қилмади. Uzbekistan Airports матбуот хизматининг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, Тошкент вақти билан Бухородан 02:02дан учиб кетган самолётда 169 нафар йўловчи бўлган. Аммо Airbus А320 йўловчи ташувчи самолётининг ҳақиқатан дронлар сабаб йўналиши ўзгариб, бошқа халқаро аэропортга қўнгани тасдиқланмаган.
Россия расмийларига кўра, жума куни эрта тонгда Москва устида украинлар дрони уриб туширилган. Аппарат Кремлдан бир неча километр масофада жойлашган «Москва-Сити»даги бинолардан бирига урилган, атрофдаги ҳудудлар аҳолиси кучли портлаш овозини эшитишган. Бу – бир ой ичида «Москва-Сити» ҳудудига уюштирилган учинчи дрон ҳужуми бўлди.
Мавзуга оид
18:59 / 25.05.2025
Путин Курскка борганида вертолёти дронлар ҳужуми марказида бўлган — ОАВ
14:00 / 25.05.2025
«Украина учун яна бир қўрқинчли тун». Россия яна Украинани ёппасига ўққа тутди
17:25 / 18.05.2025
Россия қўшини уруш бошидан бери бир ҳужумда рекорд даражадаги дронларни учирди
13:48 / 23.04.2025