Жаҳон | 10:17 / 07.09.2023
23911
1 дақиқада ўқилади
Истанбулда отишма оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Истанбулда жиноий гуруҳлар ўртасидаги отишма натижасида Ўзбекистон фуқароси оғир тан жароҳати олиб, вафот этди. Унинг жасади Самарқанд вилоятига юборилган.
2 сентябр куни Истанбулда икки жиноий гуруҳ ўртасида содир бўлган отишма натижасида Ўзбекистон фуқароси оғир тан жароҳати олди. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, у вафот этди, деб хабар қилди Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги.
Марҳум - Самарқанд шаҳрида туғилган Н.З. 46 ёшда бўлган. Отишма пайтида у яқин жойда ишлаган, дейилади хабарда.
Истанбул ҳуқуқ-тартибот идоралари жиноятда гумонланувчиларни қўлга олди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бош консуллик марҳумнинг жасадини тезкорлик билан Самарқанд вилоятига жўнатишда ёрдам берган.