Жамият | 10:38 / 24.06.2024
2277
2 дақиқада ўқилади

"Орзу" кўргазмаси: Кўзи ожиз болаларнинг орзулари сунъий идрок нигоҳида

«Орзу» лойиҳаси бу инсон ижодкорлиги ва сунъий интеллект уйғунлашуви бўлиб, кўргазмада кўзи ожиз болалар таассуротлари асосида яратилган асарлар намойиш этилади. Бу суратлар болаларнинг чуқур ва таъсирчан хаёл ва тасаввурлари аксидир. Кўргазма жорий йил 27-30 июн кунлари бўлиб ўтади.

«Бутунжаҳон ёшлар фестивали» доирасида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан «Меҳрли қўллар» фонди, AVO Bank ва We Digital маркетинг агентлиги ҳамкорлигида «Орзу» ноёб кўргазма-аукциони ўтказилади.

Ушбу лойиҳа кўзи ожиз болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижодий фикрлашини ривожлантириш, улар томонидан тасвирланган фикрлар асосида яратилган асарлар кўргазмаси ва сотувидан иборат. У илк бор Ўзбекистонда кейинчалик халқаро миқёсда ташкил этилади.

«Орзу» лойиҳаси бу инсон ижодкорлиги ва сунъий интеллект уйғунлашуви бўлиб, кўргазмада кўзи ожиз болалар таассуротлари асосида яратилган асарлар намойиш этилади. Бу суратлар болаларнинг чуқур ва таъсирчан хаёл ва тасаввурлари аксидир.

Кўргазмада «Sharm Studio» рассомлари томонидан қоғозга туширилган, сунъий интеллект орқали яратилган 20 та сурат намойиш қилинади. Уларни сотишдан тушган маблағлар кўзи ожиз болаларнинг кўриш қобилиятини тиклаш учун операцияларига йўналтирилади. Шунингдек, тўлов сервислари орқали ҳам лойиҳа учун маблағ хайрия қилиш мавжуд.

Бу кўргазма болаларнинг қалби билан кўрган дунёсига яқинлашиш имкониятидир. «Орзу» лойиҳаси бизга тасаввур кучини ва ҳар бир боланинг орзуларини қўллаб-қувватлаш қанчалик муҳим эканини эслатади. 

Хайрия кўргазмасида халқаро ташкилотларнинг ўзбекистондаги вакиллари, хорижий давлат элчилари, тадбиркорлар, жамоат фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Кўргазма Тошкент фотосуратлар уйида 27-30 июн кунлари ўтказилади. Аукцион савдоси 29 июн куни соат 17-00 да бошланади.

Мавзуга оид