Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда WSJ журналисти Эван Гершкович 16 йилга қамалди
Прокурорлар The Wall Street Journal журналисти Эван Гершковични 18 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилишни талаб қилган. Суд қарори билан у 16 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Россияда Американинг The Wall Street Journal нашри журналисти, жосусликда айбланаётган Эван Гершкович 16 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда жаҳон ахборот агентликлари хабар бермоқда.
Аввалроқ прокурор Микаэл Оздоев уни 18 йилга қаттиқ тартибли колонияга озодликдан маҳрум этишни сўраганди, деб хабар берди 19 июл, жума куни "Интерфакс" Россия давлат агентлиги. 66.RU портали, ўз навбатида, Гершкович айбини тан олмаганини ёзди. Қайд этилишича, суд тергови фақат икки мажлисда давом этган. Ҳукм маҳаллий вақт билан соат 17.00 да эълон қилинди.
Эван Гершкович иши
The Wall Street Journal мухбири Эван Гершкович 2023 йил март ойида Россияда қўлга олинган. У Москвадаги Лефортово суди қарори билан "жосуслик" иши бўйича ҳибсга ташланди. Гершкович Совуқ уруш тугаганидан кейин Россияда шундай айбловлар билан ҳибсга олинган биринчи хорижлик мухбир бўлди.
"ФСБ" маълумотларига кўра, журналист "Россия ҳарбий-саноат комплекси корхоналаридан бирининг фаолияти тўғрисида давлат сирини ташкил этувчи маълумотларни тўплаган". Гершковичнинг ўзи ҳам, WSJ ҳам бу айбловларни рад этади, Оқ уй эса уларни "бемаъни" деб атади.
Гершковичнинг эҳтимолий алмаштирилиши
Жорий йилнинг феврал ойида Россия президенти Владимир Путин билан интервюда америкалик журналист Такер Карлсон унга Гершковични "яхши ният белгиси сифатида" озод қилишни таклиф этди, шунда Карлсон уни Қўшма Штатларга олиб кетиши мумкин бўларди. Бунга жавобан Путиннинг айтишича, Россия шунчалик кўп хайрихоҳлик кўрсатганки, у «барча лимитни тугатганга ўхшайди». Шунга қарамай, Путин Гершковични алмашиш вариантини рад этмади.
The Wall Street Journal 2023 йил сентябрида Путин Россия махсус хизматлари ходими экани айтилаётган Вадим Красиковни озод қилишга шахсан буйруқ берганини ёзган эди. Красиков Германияда чечен бўлгинчиларининг собиқ дала қўмондони Зелимхон Ханқошвилини ўлдирганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Мавзуга оид
07:45 / 07.08.2024
Bloomberg Гершкович ҳақидаги материалдан кейин мухбирни ишдан бўшатди
10:52 / 19.07.2024
Россия суди WSJ мухбири Гершкович иши бўйича терговни якунлади
12:31 / 26.06.2024
Россияда Гершковичнинг суди бошланмоқда: америкалик журналист 20 йилга қамалиши мумкин
08:51 / 18.06.2024