Иқтисодиёт | 15:09 / 19.08.2024
1903
1 дақиқада ўқилади

Малайзиянинг йирик порт компанияси Ўзбекистонда логистика маркази қуриши мумкин

Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг Wesports Holding Berhad компанияси директорлар кенгаши раиси ва бош директори Рубен Эмир Гнаналингам билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Учрашув аввалида компаниянинг маркетинг департаменти директори Шашидаран Кришнан Wesport Holding Berhad фаолияти тўғрисида тақдимот ўтказди. Унинг айтишича, компания денгиз орқали биринчи юкни 1994 йилда қабул қилган бўлса, ҳозирги кунга келиб мамлакатнинг энг йирик денгиз портларидан бирига айланди. Портда юкларни бошқариш жараёнига тўлиқ рақамлаштирилган технологиялар жорий қилинган ва автоматик тарзда бошқариладиган юк машиналаридан фойдаланишга босқичма-босқич ўтилмоқда.

Учрашув давомида Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари билан ўзаро савдо ҳажмини ошириш учун катта имконият мавжудлиги ҳамда компаниянинг улкан салоҳиятини инобатга олган ҳолда, Малайзия томонига Ўзбекистон ҳудудларидан бирида замонавий логистика марказини (қуруқликдаги порт) қуриш лойиҳасини ўрганиш таклифи билдирилди.

Ушбу лойиҳа келажакда компанияни Марказий Осиё, шу жумладан Ўзбекистон ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ўртасидаги юклар айланмасини бошқаришда муҳим рол ўйнайдиган ташкилотлардан бирига айлантириши мумкинлиги урғуланди.

Мавзуга оид