Ўзбекистон | 11:06 / 31.12.2024
1394
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Уммон ишбилармон аёллари ҳамкорликни йўлга қўяди

Мамлакат элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон ва Уммон тадбиркор аёллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

Фото: Дунё

Учрашувда Ўзбекистон томонидан Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова, Уммон томонидан эса Савдо-саноат палатаси аъзоси, мамлакатдаги йирик тадбиркор аёллардан бири, SUMU LLC компанияси раҳбари Сиҳам ал-Ҳарси иштирок этишди.

Суҳбат давомида ўзбекистонлик ва уммонлик аёл тадбиркорлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш, улар учун мулоқот майдонини яратиш масалалари, икки давлат аёлларини бирлаштириши мумкин бўлган мода, тўқимачилик ҳамда туризм соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида семинарлар, B2B форматидаги учрашувлар, ворк-шоплар, маҳорат дарслари, шунингдек, 2025 йил баҳорида Уммон ишбилармон аёллари бизнес миссиясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш тўғрисида қарорлар келишувларга эришилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид