Ўзбекистон | 23:24 / 26.01.2017
22173
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда арзон уй-жойлар қуриш масаласи Ҳаракатлар стратегиясида муҳокама қилинди

Маълумки, 23-27 январь кунлари Ўзбекистонни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича лойиҳалар тақдимоти ва муҳокамасига доир медиаҳафталик бўлиб ўтмоқда. 26 январь мавзуси - ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор  йўналишлари. 

Ҳаракатлар стратегиясидан ўрин олган 4.3 бандидаги арзон уй-жойлар қуриш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш борасида келгуси йилларда нималарни кутиш мумкин? 

Арзон уйлар қуриш бўйича қишлоқ жойларида 3 турдаги лойиҳалар ишлаб чиқилган.

  • 2 қаватли, 4 подъездли уйлар;
  • 1 қаватли, ер участкаси 2 сотих бўлган уйлар;
  • 2 қаватли, 4 сотихли қўшалоқ уйлар.

Шаҳарларда 5, 7 ва 9 қаватли уйлар лойиҳалари ишлаб чиқилди. Яна муҳим масалалардан бири - уйларнинг сифатли қурилишини таъминлаш эканлигига урғу берилди. 

Беш йиллик стратегия давомида қишлоқ жойларда 85 мингдан ортиқ уй-жойлар қурилиши режалаштирилган. Биргина 2017 йилнинг ўзида 15 мингдан ортиқ уй-жой қуриш кўзда тутилмоқда. 

Буларнинг барчаси аҳолини  арзон, ўртача иш ҳақи оладиган кишилар учун ҳамёнбоп уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида амалга оширилган. Мутахассисларимизнинг сўзларига кўра, янги тизим бўйича қурилган уйларни бюджет ташкилотларда ишлайдиган ходимлар бемалол харид қилишга ва 15 йил кредит тўловини тўлашга қурби етади.

Мавзуга оид