Спорт | 09:20 / 21.07.2017
14124
1 дақиқада ўқилади

Мавсумдаги илк Манчестер дербисида «қизиллар» устун келди

Халқаро чемпионлар кубоги доирасида «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари АҚШнинг Ҳьюстон шаҳрида тўқнаш келишди. 

Ўйин давомида тўп назорати Гвардиола шогирдлари томонида бўлса-да, биринчи бўлимда киритилган 2та гол Моуриньо жамоасига ғалаба келтирди. 37-дақиқада Ромелу Лукаку, орадан 2 дақиқа ўтиб Маркус Рэшфорд рақиб дарвозасини ишғол қилишди. 

Иккинчи бўлимда Лукаку ўз дублини расмийлаштириши мумкин эди, аммо унинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси дарвоза устуни ва тўсини кесишган жойга тегиб қайтди. Шунингдек, «Манчестер Сити» футболчилари ҳам бир нечта имкониятлардан фойдалана олишмади. 

International Champions Cup
Манчестер Сити – Манчестер Юнайтед – 0:2
Голлар: Лукаку (37), Рэшфорд (39)

Мавзуга оид