Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Манчестер Юнайтед» мавсумни йирик ғалаба билан бошлади
Англия премьер-лигаси биринчи тури доирасидаги охирги учрашувда «Манчестер Юнайтед» «Вест Ҳэм Юнайтед» билан ўйнади. Манчестердаги «Олд Траффорд» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиннинг 33-дақиқасида Маркус Рашфорднинг пасини Ромелу Лукаку Жо Ҳарт дарвозасига жойлади. Иккинчи бўлим бошида Генрих Мхитарян Лукакуни қулай вазиятга чиқарди ва ҳисоб ўзгарди - 2:0.
88-дақиқада Мхитарян Антони Марсиялни голли пас билан таъминлади, икки дақиқа ўтиб Поль Погба рақибдан қочиб кетди ва дарвозабон билан яккама-якка чиқиб, ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди.
Бу йирик ғалабадан кейин Жозе Моуриньо шогирдлари турнир жадвалининг энг юқори қисмига жойлашган. Иккинчи ўринда тўплар нисбати +3 бўлган «Ҳаддерсфилд», учинчи ўринда эса кейинги ўринларда «Манчестер Сити», «Тоттенҳэм» ва «Арсенал» жамоалари жойлашган.
Англия премьер-лигаси
1-тур
«Манчестер Юнайтед» – «Вест Ҳэм» 4:0 (1:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 33 Лукаку, 2:0 – 52 Лукаку, 3:0 – 87 Марсиял, 4:0 – 90 Погба.
«Манчестер Юнайтед»: – Де Хеа, Байи, Жонс, Блинд, Валенсия, Мата (Феллайни, 76), Погба, Матич, Мхитарян (Лингард, 88), Рэшфорд (Марсиял, 80), Лукаку.
«Вест Ҳэм» – Ҳарт, Рид, Масуаку (Крессуэлл, 81), Сабалета, Огбонна, Нобл (Райс, 61), Обианг, Айю, Фернандеш (Сако, 60), Арнаутович, Эрнандес.
Огоҳлантиришлар: Байи (43), Сабалета (51), Валенсия (60), Огбонна (66).

Мавзуга оид
12:05 / 22.05.2025
«Тоттенҳэм» финалда «МЮ»дан устун келди ва мавсумни қутқариб қолди
15:13 / 21.05.2025
«МЮ» ёки «Тоттенҳэм»: иккинчи даражали еврокубок кимга кўпроқ керак?
18:52 / 01.05.2025
«Тўрт оғайни ботирлар». Европа лигаси яримфиналлари олдидан
11:41 / 18.04.2025