Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АПЛ. "Сити" сафарда "МЮ"ни енгиб, пешқадамликка қайтди
Англия чемпионати 31-турининг қолдирилган учрашувлари ўтказилди.
"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Манчестер Сити"ни қабул қилиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувнинг 54-дақиқасида Бернарду Силва ҳисобни очган бўлса, орадан 12 дақиқа ўтиб, Сане жамоасининг ишончли ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа, "Сити" ўйинлари сони борасида "Ливерпуль" билан тенглашиб, улардан 1 очко кўпроқ тўплаган ҳолда етакчиликни қайтариб олди.
"Арсенал" эса сафарда "Вулверҳэмптон" билан куч синашиб, 3:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Майдон эгалари сафида Невеш, Доэрти ҳамда Жота 1тадан гол урган бўлса, "Арсенал"нинг ягона голи Папастатопулос томонидан киритилди.

Манчестер Юнайтед – Манчестер Сити 0:2
Голлар: 0:1 – 54 Бернарду Силва, 0:2 – 66 Сане.
Вулверҳэмптон – Арсенал 3:1
Голлар: 1:0 – 28 Рубен Невеш, 2:0 – 37 Доэрти, 3:0 – 45 Диогу Жота, 3:1 – 80 Папастатопулос.
Мавзуга оид
12:05 / 22.05.2025
«Тоттенҳэм» финалда «МЮ»дан устун келди ва мавсумни қутқариб қолди
15:13 / 21.05.2025
«МЮ» ёки «Тоттенҳэм»: иккинчи даражали еврокубок кимга кўпроқ керак?
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
14:01 / 12.05.2025