Жаҳон | 14:54 / 02.05.2019
8133
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистонда қуюн яқинлашиши туфайли 800 мингга яқин киши эвакуация қилинди
Ҳиндистон шарқидаги Орисса штати ҳукумати "Фани" қуюни яқинлашиб келаётгани сабабли соҳилбўйи ҳудудларида яшовчи 800 мингга яқин киши эвакуация қилинишини маълум қилди. Бу ҳақда Times of India газетаси хабар бермоқда.
Эвакуация пайшанба кечқурунга қадар якунланиши лозим. Одамлар махсус жиҳозланган марказлар, таълим муассасалари ва бошқа мустаҳкам биноларга жойлаштирилмоқда.
Тахмин қилинишича, "Фани" қуюни штат соҳилига жума куни кундузи етиб келади.
Шамол тезлиги соатига 200 километрга етиши мумкин, шунингдек, кучли ёмғирлар ёғиши кутилмоқда, деб хабар беради газета Ҳиндистон Метеорология департаментига таяниб.
Мавзуга оид
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024
Кашмир Ҳиндистонни махсус автономия мақомини тиклашга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
11:56 / 06.11.2024
Инсон матонати: 22 йил давомида тоғни йўниб йўл очган одам
17:51 / 05.11.2024