Сафоев: «эски тизим» амалдорлари иқтисодиётни бошқаришни қўлдан чиқаргиси келмаяпти
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев мамлакат иқтисодиётини либераллаштиришни жадаллаштириш керак деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, унинг айтишича, ҳукуматда иқтисодиёт соҳасида давлат назоратини сақлаб қолишни истайдиган одамлар ҳали ҳам бор.
«Аввалги тизимда ўсган амалдорлар иқтисодиётни бошқаришни қўлдан чиқаришни хоҳлашмаяпти», – деди Сафоев Тошкентдаги CAMCA (Central Asia-Mongolia-Caucasus-Afghanistan) 6-минтақавий форуми очилишида.
Сенаторнинг қайд этишича, Ўзбекистон икки йил илгари оламшумул ислоҳотларни амалга оширишни бошлади. Унинг фикрича, ҳукумат давлатнинг иқтисодиётдаги ролини чеклаши, уни либераллаштиришни давом эттириши ва бизнес юритиш шароитларини яхшилаши лозим.
«Ўзбекистон ҳукумати ортга қайтиб бўлмайдиган йўл танлади ва бу ислоҳотлар жадаллашиши даркор», – деб таъкидлади Сафоев.
Сафоевнинг сўзларига кўра, мамлакат иқтисодий ва сиёсий ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз натижасини бера бошлади. Сенатор хорижий инвестициялар киритилиши 13%га ўсганини қайд этди. Бундан ташқари, ҳукуматда сезиларли ўзгаришлар амалга оширилди. Унинг таркибига Ўзбекистон ва жаҳоннинг етакчи олий ўқув юртлари битирувчилари бўлган ёш, фаол кадрлар кирди, деб қўшиб қўйди сиёсатчи.
Мавзуга оид
15:20 / 26.10.2024
«Ўзбекистоннинг BRICS'га аъзо бўлиши кун тартибида эмас» – Содиқ Сафоев
18:02 / 16.09.2024
Ўзбекистонда илк бор раҳбарликка тайёрлайдиган қўшма таълим дастури иш бошлади
12:22 / 28.08.2024
Содиқ Сафоев: Ўзбекистон Афғонистондаги вазият билан боғлиқ масалалар халқаро кун тартибида эътиборсиз қолаётганидан хавотирда
19:20 / 05.07.2024