Хитой АҚШни Тайванга қирувчи самолётлар етказиб бериши оқибатларидан огоҳлантирди
Америка томони Тайванга йирик партиядаги қуролларни етказиб берадиган бўлса Хитой ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун жавоб чораларини қўллайди. Хитой ТИВ вакили Гэн Шуан АҚШ президентининг Тайванга 8 млрд долларлик 66та қирувчи самолёт етказиб бериш тўғрисидаги шартномани маъқуллагани ҳақидаги баёнотига ана шундай изоҳ берди.
"Хитой АҚШни Тайванга Америка қуролларини етказиб бериш жиддий зарар эканлигини англашга чақиради. Биз мазкур шартномани зудлик билан бекор қилишга ва орол билан ҳарбий-техник ҳамда ҳарбий ҳамкорликни тўхтатишга чақирамиз. Акс ҳолда барча оқибатлар учун жавобгарлик Америка томонига тушади. Хитой томони вазиятнинг ривожланишидан келиб чиқиб ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўради", - деб таъкилади Гэн Шуан.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойнинг норозиликларига қарамасдан Тайванга F-16 қирувчиларини сотиш бўйича шартномани маъқуллаганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
23:51 / 18.04.2023
Тайвань Хитой тажовузига қарши 400 та ракета сотиб олади
17:05 / 05.02.2022
Тайвань Хитой ва Россиянинг қўшма баёнотига норозилик билдирди
02:16 / 22.11.2020
АҚШ Тайван билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда
14:33 / 04.11.2020