Спорт | 21:24 / 03.09.2019
10130
1 дақиқада ўқилади
Дзюдо. Шарофиддин Лутфиллаев Олимпия рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олди
2 сентябрда Токиода дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етиб, унинг натижаларига кўра дзюдочиларнинг янги Олимпия рейтинги эълон қилинди.
Ҳамюртимиз Шарофиддин Лутфиллаев 60 кггача вазн тоифасида очколари миқдори бўйича биринчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистонлик дзюдочи жаҳон чемпионатида олтин медал учун кечган финал баҳсида грузиялик Чхвимиани Лукхумига мағлуб бўлиб, кумуш медални қўлга киритганди.