Жаҳон | 19:22 / 04.09.2019
4171
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистондаги пиротехник воситалар фабрикасидаги портлашда 20 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистоннинг Панжоб штатида жойлашган пиротехник воситалар фабрикасидаги портлашда 20 киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳат олди. Бу ҳақда ANI ахборот агентлиги хабар берди.
Фабрика Батада шаҳрида жойлашган бўлиб, гувоҳларнинг таъкидлашича, портлаш шунчалик кучли бўлганки, корхона буткул вайрон бўлган ҳамда яқин орадаги биноларга жиддий талофат етказган.
Ҳозирда воқеа жойида қидирув-қутқарув операцияси олиб борилмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа сабабларини аниқлаштирмоқда. Таъкидланишича, вайроналар остида ҳали ҳам одамлар қолаётган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024
Кашмир Ҳиндистонни махсус автономия мақомини тиклашга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
11:56 / 06.11.2024
Инсон матонати: 22 йил давомида тоғни йўниб йўл очган одам
17:51 / 05.11.2024