Ҳиндистонлик аёл 75 ёшида биринчи фарзандини дунёга келтириб, рекордчига айланди
Аёл ҳомиладорликнинг 7-ойида қиз фарзанд дунёга келтирди. Чақалоқнинг оғирлиги 700 граммни ташкил қилган. Шифокорлар ҳомилани кесарча кесиш орқали чиқариб олишган, чунки унинг бачадонда қолиши ҳаёти учун хавфли бўлган.
Ҳиндистоннинг Ражастон штатида яшовчи Прабха Деви исмли кекса аёл 75 ёшида илк бор она бўлиш бахтига муяссар бўлди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
Чақалоқнинг отаси эса 80 ёшда.
Аёл ҳомиладорликнинг 7-ойида қиз фарзанд дунёга келтирди. Чақалоқнинг оғирлиги 700 граммни ташкил қилган. Шифокорлар ҳомилани кесарча кесиш орқали чиқариб олишган, чунки унинг бачадонда қолиши ҳаёти учун хавфли бўлган.
“Ҳомиладорлик вақтида асоратлар аниқланди, шу сабабли кесарча кесиш ўтказдик. Биз она ва боланинг ҳаётини хатарга қўя олмасдик”, деб айтган акушер Абхилаша Кинкер.
Чақалоқ жадал даволаниш бўлимига жойлаштирилган. У зарур вазнни тўпламагунча шифокорлар назоратида бўлади.
Аёл табиий йўл билан ҳомиладор бўлишга бир неча муваффақиятсиз уринишлардан кейин сунъий уруғлантириш ёрдамида ҳомиладор бўлган. Уни на ёши, на соғлиғидаги жиддий муаммолар (бир ўпкаси йўқ бўлган) тўхтатган. Жуфтликнинг асранди фарзанди бўлган, бироқ улар ўз фарзандлари бўлишини исташган.
Таъкидлаш жоиз, Прабха Деви илк бор она бўлган дунёдаги энг кекса аёлга айланди. У сентябрда 74 ёшида илк бор она бўлган ҳамюртининг рекордини бир ой ўтар-ўтмас янгилади.
Мавзуга оид
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024