Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш учун лицензия зарур бўлади
Президент «Нотариат тизими тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.
Norma’нинг ёзишича, қонунга мувофиқ 10дан ортиқ қонун ҳужжатларига ҳам қўшимчалар киритилди.
Хусусан, «Гаров тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришларга асосан бирламчи бозордан кўчмас мулк ва транспорт воситаларини олиш чоғидаги ипотека ва гаров тўғрисидаги шартномалар нотариал тартибда тасдиқланмайди.
«Нотариат тўғрисида»ги қонун хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус, нотариал палата тўғрисидаги нормалар билан тўлдирилди.
Энди хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус:
юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ўз идорасига эга бўлишга;
банк ҳисобварағи ва бошқа шахсий ҳисобварақлар очишга;
мулкий ҳамда шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўлишга ҳамда мажбуриятларни ўз зиммасига олишга;
ходимлар билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилишга;
судда ўз номидан иштирок этишга ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли.
Нотариал палата хусусий амалиёт билан шуғулланувчи барча нотариусларнинг аъзолигига асосланган нотижорат ташкилотдир.
Бундан ташқари, хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш учун лицензия зарур.
Мавзуга оид
12:02 / 16.05.2025
Умра лицензияси берилган турфирмалар сони 2 тага кўпайди
13:53 / 07.05.2025
БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи
16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади
17:14 / 19.04.2025