Жаҳон | 14:51 / 12.04.2021
8610
2 дақиқада ўқилади

Ever Given кемаси етказилган зарар тўланмагунича ушлаб турилиши маълум қилинди

ОАВнинг ёзишича, Сувайш каналидаги воқеа жаҳон иқтисодиётига бир неча миллиард долларга тушган. Хусусан, Мисрнинг кунлик зарари 12—14 миллион доллар, глобал савдога етган жами зарар эса 10 миллиард долларга яқин деб баҳоланмоқда.

Сувайш каналида кемалар ҳаракатини тўхтатиб қўйган Ever Given контейнер ташувчи кемаси етказилган зарар тўланмагунича ушлаб турилади, деб хабар берди Unilad нашри.

Нашрнинг ёзишича, бу ҳақда Сувайш канали маъмурияти раҳбари Усома Роби маълум қилди.

«Сувайш каналидаги ҳодисага кеманинг техник носозлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин. Контейнер ташувчи кема эгалари каналга етказилган зарарни тўлашни рад этадиган бўлса, иш судга оширилади. Кема Катта Аччиқ кўл ҳудудига тортиб қўйилган. У зарар қопланмагунича ушлаб турилади», — деди у.

Сувайш канали маъмурияти раҳбари талаб қилинадиган товон миқдорини айтмади. Аммо аввалроқ Роби зарар миқдори 1 миллиард доллар атрофида баҳоланиши мумкинлигини билдирганди.

ОАВнинг ёзишича, Сувайш каналидаги воқеа жаҳон иқтисодиётига бир неча миллиард долларга тушган. Хусусан, Мисрнинг кунлик зарари 12—14 миллион доллар, глобал савдога етган жами зарар эса 10 миллиард долларга яқин деб баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 23 март куни узунлиги 400 метрга тенг Ever Given кемаси Сувайшда саёзликка ўтириб қолиб, канал орқали ҳаракатни тўхтатиб қўйганди. Уни 29 март куни саёзликдан чиқаришга муваффақ бўлинган. Шундан кейин каналда ҳаракат тикланган.

Мавзуга оид