Жаҳон | 14:19 / 27.09.2022
27408
5 дақиқада ўқилади

Харкив областида истило излари, Красноярскда сафарбар қилинганларни кузатиш. Уруш суратлари

26 сентябр куни россияликлар мамлакатни ёппасига тарк этишга уринишда давом этди — Грузия ва Қозоғистон билан чегара ҳудудида кўп километрлик навбатлар юзага келган. Шу билан бирга кетиш тобора қийинлашмоқда: аэропортлардаги чегарачиларга чақирув қоғози олганларнинг рўйхати берилган. Бундай фуқаролар чегарадан ўтиши учун ҳарбий комиссариат рухсатномаси бўлиши керак. Украинада россиялик ҳарбийлар Краматорск ва Кривой Рогдаги аэропортни ўққа тутишди. Москвада кучишлатар тузилмалар ходимлари шоир ва ҳуқуқ фаоли Артём Камардинни қўлга олиб, қаттиқ калтаклашди — Триумфал майдондаги Маяковский ҳайкали олдида «сафарбарликка қарши» шеърлар ўқигани учун.

Қуйида урушнинг 215-кунида Украина ва Россиянинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Харкив области

Харкив области Дементиевка қишлоғида Украина қуролли кучларининг собиқ позицияси ҳудудида аскарлар ва тинч аҳоли вакиллари жасадини қидираётган украин ҳарбийлари. Баҳорда ушбу аҳоли яшаш манзили учун унинг жойлашуви туфайли шиддатли жанглар кечганди: унинг атрофида жойлаштирилган оғир артиллерия билан Харкив марказини ўққа тутиш мумкин эди. Украин армия июл ойида Дементиевкани озод этган. Фото: Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Дементиевка қишлоғи атрофидан топилган украин ҳарбийси жасадини олиб кетаётган украин ҳарбийлари
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Козача Лопан посёлкасида вайрон бўлган паррандачилик фермаси томида танк қисмлари осилиб турибди. Украина армияси ушбу аҳоли яшаш манзилини сентябр ойи ўрталарида озод қилганди — украин ҳарбийлари бу ерда россиялик ҳарбийлар томонидан ташкил этилган қамоқхоналар ва қийноқ камералари, шунингдек биродарлик қабристонини топишган.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Козача Лопан посёлкаси атрофидаги миналаштирилган майдонда қолган россияликларнинг яксон бўлган автомобили.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик кўнгилли сентябр ойининг биринчи ярмида Украина қуролли кучлари томонидан озод этилган Изюм шаҳри яқинидаги Россия армиясининг шикастланган техникаларини йиғиш пунктида россияликлар танкини кўздан кечирмоқда.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Изюм шаҳри. Украин ҳарбийлари америкалик миллиардер Илон Маск тақдим этган Starlink тизими орқали интернетга кириш учун фойдаланадиган антенна. Фото: Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Донбасс шимоли

 

Донецк областидаги туташув чизиғида украин ҳарбийлари россияликлар позициясини миномётдан ўққа тутмоқда. Донецк области ҳудудининг 45 фоизга яқин қисми ҳамон Украина назоратида қолмоқда.
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

 

Краматорскда гуманитар ёрдам тарқатиш пунктида навбатда турган одамлар. Россия урушнинг бошидан буён Краматорскни эгаллашга ҳаракат қилади, шаҳар учун сўнгги жиддий жанглар ёзда бўлиб ўтди. Аммо шаҳар ҳамон Украина қуролли кучлари назоратида қолмоқда.
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA
Краматорскда россияликларнинг 26 сентябр кунги зарбаларидан шикастланган беш қаватли уй биноси. Украин расмийларига кўра, ҳужум натижасида тўрт киши яраланган. Фото: Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Краматорскда россияликлар зарбасидан кейин подъездга киришда портлашдан кейинги парчаларни супуриб ташлаётган аёл.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

Сафарбарлик 

Москвадаги сафарбарлик марказида пирожкилар, ширинликлар ва чой солинган термос. Россия ҳукумати қанча одамни ҳарбий хизматга чақирмоқчи экани ҳамон номаълум бўлиб қолмоқда.
Getty Images
Красноярскда сафарбар қилинганларни кузатиш жараёни — уларни дастлаб Омск областидаги ўқув йиғинига олиб боришади.
Андрей Самсонов / ТАСС
Красноярск вокзалида сафарбар қилинганларни кузатиш тадбиридаги ҳарбий оркестр. 
Андрей Самсонов / ТАСС

Босиб олинган ҳудудлардаги ташвиқот 

Мелитополлик киши велосипеди билан Украинанинг босиб олинган ҳудудлари Россияга қўшиб олиниши бўйича «референдум» тарғибот қилинган плакат ёнидан ўтмоқда. Мелитополнинг қонуний мэри Иван Федоров «референдум»ни шаҳар аҳолисининг фақат 10 фоизи қўллаб-қувватлаганини айтмоқда.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид