Бахмутда жангчиларни қутқараётган шифокорлар ва Миколайивга зарба оқибатлари. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 428-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Владимир Путин аннексия қилинган ҳудудлар аҳолисини, агар Россия фуқаролигини қабул қилмаса, депортация қилишга имкон берувчи фармонини имзолади. Улар 2024 йил 1 июлга қадар қарор қабул қилишлари керак.
- Европа Кенгаши Парламент ассамблеяси (PACE) украиналик болалар мажбуран Россияга олиб кетилганини геноцид сифатида тан олди. Ассамблеядагиларнинг ҳисоблашича, бундай кўчиришдан мақсад «барча алоқаларни ва уларнинг украинча ўзига хосликларини йўқ қилиш»дан иборат бўлган.
- РФ мудофаа вазирининг моддий-техник таъминот ишлари бўйича ўринбосари Михаил Мизинцев истеъфога чиқарилган. Мудофаа вазирлиги бу ҳақда расман маълумот бермади. Ҳарбий мухбир Александр Сладковга кўра, унинг ўрнига шу вақтгача Росгвардия раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Алексей Кузьменков тайинланган. Бундан ташқари, Сладковнинг ҳисоблашича, яқин вақтлар ичида вазирликда навбатдаги истеъфолар рўй бериши мумкин, чунки «кучишлатар тузилмалар блокида кураш бевақт кескинлашмоқда. Кремл Мизинцевнинг истеъфоси тўғрисидаги хабарларни изоҳлашдан бош тортди.
- АҚШ разведкаси РФ мудофаа вазирлиги шартнома асосида 415 минг кишини ёлламоқчи эканидан хабар топди. Шундан 115 минг кишини урушга жўнатиш мўлжалланган. Россия томони бу маълумотга муносабат билдирмади.
Миколайивга зарба
Миколайив области ҳарбий маъмурияти раҳбари Виталий Кимга кўра, 27 апрелга ўтар кечаси Россия қўшини шаҳар бўйлаб «Калибр» русумли тўртта ракета учирган. Зарбалар оқибатида хусусий уй вайрон бўлган, кўп қаватли турар жой биноси ва тарихий бино (айнан қайсилигига аниқлик киритилмаган) шикастланган. Бир киши ҳалок бўлгани ва 23 киши яраланган — улар орасида бир бола ҳам бор.
«Жануб» оператив қўмондонлиги матбуот маркази раҳбари Наталья Гуменюкнинг аниқлик киритишича, Миколайивга зарба Қора денгиз акваториясидан туриб берилган. Россия мудофаа вазирлиги ўз сводкасида маълум қилишича, тунда Россия қўшини «душман захира кучлари дислокация қилинган пунктлар бўйлаб юқори аниқликдаги қуроллар билан зарбалар йўллаган».
Қуйида Миколайивга зарба оқибатлари акс этган суратлар.
Яқинлари билан видолашаётган украин аскарлари
Украина қуролли кучларининг Бахмут атрофидаги дала ҳоспитали
Донецк областининг Бахмут шаҳри учун жанглар давом этмоқда. Украина ҚК Шарқий қўшинлар гуруҳи спикери Сергей Череватийнинг маълум қилишича, Украина армияси ҳамон Бахмутга ўқ-дорилар, озиқ-овқат, аскарлар учун анжомлар, дори-дармонлар етказиш, шунингдек, шаҳардан ярадорларни олиб кетиш имконияти сақланиб қолмоқда. У «россияликларда доим [Бахмутни эгаллаш бўйича] қатор дедлайнлар бўлиши»га урғу қаратган:
Аввалига — 1 майгача эди, энди 9 майга ўзгарди, айниқса улар эндигина устун кела бошлагани учун. Аммо бизнинг қўмондонларимиз ва аскарларимизнинг қаҳрамонлиги, жасорати, профессионализми, матонати кўплаб ойлар мобайнида уларнинг барча дедлайнларини бекор қилиб келмоқда.
РФ мудофаа вазирлигининг 27 апрел кунги сводкасида айтилишича, «штурм отрядлари Бахмутнинг шимолий-ғарбий, ғарбий ва жанубий-ғарбий қисмларидаги тўртта квартални эгаллаб олган, Ҳаво-десант қўшинлари бўлинмалари эса рақибни шаҳарнинг шимолий ва жанубий чеккаларида танг аҳволга солиб қўйган». Украина томони бу баёнотга муносабат билдирмади.
Лвив областидаги қишлоқда ғалаба ёдгорлиги снос қилиниши
Донецк ўққа тутилиши оқибатлари
Петербург шаҳри ва областда уруш фонидаги ҳаёт
Мавзуга оид
14:51 / 16.09.2024
Россия қўшини Харкивни бомбалашда давом этмоқда — фотосуратлар
15:39 / 02.09.2024
Донбассда аҳоли эвакуация қилинмоқда, Курскда минглаб кишилар лагерларда яшамоқда. Уруш суратлари
14:25 / 18.08.2024
Курск областидан қайтган украинлар ва Суджадан илк кадрлар. Уруш суратлари
18:25 / 16.08.2024