Жаҳон | 21:50 / 04.06.2023
22920
3 дақиқада ўқилади

40 йилликдаги энг йирик темирйўл фалокати. Ҳиндистонда поездлар тўқнашуви оқибатлари суратларда

2 июн куни Ҳиндистоннинг Баласор шаҳри (Одиша штати) яқинида учта поезд тўқнашди. Дастлабки текширувларнинг кўрсатишича, Калкуттадан Ченнайга томон ҳаракатланган Coromandel Express катта тезликда асосий йўлдан ёндаги айланма йўлга ўтиб (поездларга тураргоҳ сифатида мўлжалланган), у ерда турган юк поездига урилган. Coromandel Express локомотиви ва тўрт ёки беш вагони релсдан чиқиб кетиб, қарама-қарши йўлда ҳаракатланиб келган Йешвантпур — Ховра йўналишидаги поезднинг дум қисмидаги икки вагонга урилган. Ҳиндистон темирйўл вазири тахмин қилишича, тартибга солиш тизимидаги носозлик аварияга олиб келган. Мамлакат расмийлари маълумотига кўра, поездлар тўқнашуви натижасида камида 275 киши ҳалок бўлган, яна 1175 киши жабрланган (793 кишига шифохонадан жавоб берилган). Қутқарув ишлари якунланган, аммо айрим оилалар ҳамон ўз яқинларини қидиришни давом эттирмоқда. Қуйида поездлар ҳалокатга учраган жойдан олинган суратлар. 

Баласор атрофида учта поезд тўқнашган жойдаги қутқарувчилар ва ҳарбийлар. 2023 йил 3 июн
Dibyangshu Sarkar / AFP / Scanpix / LETA
Javed Dar / Xinhua / Scanpix / LETA
Ҳаводан олинган сурат: қутқарувчилар ва экскаваторлар авария жойида. 2023 йил 4 июн
Punit Paranjpe / AFP / Scanpix / LETA
Табиий офатларга қарши курашиш миллий кучлари олиб бораётган қутқарув амалиётини кузатаётган кишилар. 2023 йил 3 июн
Piyal Adhikary / EPA / Scanpix / LETA
Темирйўл бўйида ётган вайрона ҳолдаги вагонни кўздан кечираётган аёл. 2023 йил 4 июн
Abhishek Chinnappa / Getty Images
Piyal Adhikary / EPA / Scanpix / LETA
Ҳинд ҳарбийлари поездлар вайроналари орасидан омон қолганларни қидирмоқда. 2023 йил 3 июн
Dibyangshu Sarkar / AFP / Scanpix / LETA
Поездлар тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлганларни суратга олаётган киши. Жасадлар шу атрофдаги бизнес-паркда вақтинча ташкил этилган ўликхонага жойлаштирилган.
Adnan Abidi / Reuters / Scanpix / LETA
Поездлар тўқнашувида ҳалок бўлганларнинг жасадларини бизнес-паркка ташишда ёрдамлашаётган кўнгиллилар. Уларни аввалига маҳаллий мактаб биносига йиғишганди. 2023 йил 3 июн
Abhishek Chinnappa / Getty Images
Adnan Abidi / Reuters / Scanpix / LETA
Яраланганлар ётқизилган шифохона. 2023 йил 4 июн
Abhishek Chinnappa / Getty Images
Йўловчилардан бирининг қариндоши қурбонларнинг жасадлари акс этган фотосуратларни қараб чиқмоқда. 2023 йил 4 июн
Punit Paranjpe / AFP / Scanpix / LETA
Ҳалокат жойи яқинидаги мактаб синфхонаси полидаги қон доғлари, жасадлар дастлаб шу ерга тўпланганди. 2023 йил 4 июн
Rafiq Maqbool / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид