Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чимёнда адашиб қолган фуқаро денгиз сатҳидан 2800 метр баландликда топилди
Қидирув-қутқарув ишлари натижасида фуқаро Катта Чимён тоғининг денгиз сатҳидан 2800 метр баландлигидан топилган ва соғ-саломат пастга олиб тушилган.
Бугун, 16 июнь куни соат 11:40 Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Бўстонлиқ туманидаги Катта Чимён тоғига бир нафар фуқаро дам олиш мақсадида чиқиб, йўлдан адашиб қолганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб борган.
Тезкор олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида фуқаро Катта Чимён тоғининг денгиз сатҳидан 2800 метр баландлигидан топилган ва соғ-саломат пастга олиб тушилган.
Мавзуга оид
17:00 / 08.04.2025
Чимён дам олиш ҳудудида қор кўчкиси содир бўлди
15:52 / 27.02.2025
Хитой тоғларида адашган сайёҳ тиш пастаси туфайли омон қолди
10:55 / 10.01.2025
Тоғли ҳудудларда туризм мажмуаларини ташкил этишга 500 млн доллар инвестиция жалб қилинади
21:41 / 31.12.2024