«МЮ» Ҳейлунд трансферини эълон қилди

Фото: Манчестер Юнайтед
«Аталанта» ҳужумчиси Расмус Ҳейлунд фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттиради.
«МЮ» Расмус Ҳейлунд клуб футболчисига айланганини расман эълон қилди. Томонлар 5+1 шаклида шартнома имзолаган. «МЮ» Бергамо клубига ҳужумчи учун 75+10 миллион евро тўлайди.
Манчестерликлар «Ланс»га қарши «Олд Траффорд»даги ўртоқлик ўйини олдидан даниялик ҳужумчини таништирув маросимини ўтказишди.
Маълумот учун, 20 ёшли форвард ўтган мавсум А Серияда 32 ўйинда 9та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилган.
Мавзуга оид

12:05
«Тоттенҳэм» финалда «МЮ»дан устун келди ва мавсумни қутқариб қолди

15:13 / 21.05.2025
«МЮ» ёки «Тоттенҳэм»: иккинчи даражали еврокубок кимга кўпроқ керак?

18:52 / 01.05.2025
«Тўрт оғайни ботирлар». Европа лигаси яримфиналлари олдидан

11:41 / 18.04.2025