Ўзбекистон карталаридан онлайн қимор ўйинларига трансчегаравий ўтказмалар тақиқланди
Ўзбекистонда фаолият олиб борувчи тижорат банкларининг картаси ёрдамида мамлакатдан ташқарида жойлашган тотализатор ташкилотлари ҳисобига пул ўтказиш тақиқланди.
30 ноябр куни “Рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш чоралари тўғрисида”ги президент қарори имзоланди.
Қарорга кўра, маблағларни олувчи томонидан қимор ўйинлари ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти ҳамда капитал ҳаракати операциялари амалга оширилаётгани тўғрисидаги тўлов тизимининг операция коди ёки бошқа идентификаторлар белгиланмагани ҳақида маълумотлар мавжуд бўлганда, тижорат банкларининг банк картаси ёрдамида Ўзбекистондан ташқарида жойлашган маблағ қабул қилувчига трансчегаравий ўтказиш тақиқланади.
Қонунга хилоф равишда қимор ўйинларида қатнашиш ҳамда капитал ҳаракати операцияларини амалга ошириш имконини берувчи сайтлар Ўзбекистон қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган интернет тармоғи реестрига киритилади. Бу реестрга киритиш учун қимор сайтлари рўйхатини Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига тақдим этади.
Ўзбекистонда онлайн қимор ўйинлари тақиқланган
Амалдаги қонун ҳужжатларига кўра, Ўзбекистонда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва реклама қилиш маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарорига асосан, 2007 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни (шу жумладан тотализаторлар) ташкил этиш ва ўтказиш тақиқланган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 191-моддасига кўра, Ўзбекистон ҳудудида қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш, ўтказиш учун хизмат кўрсатиш ёки уни тарқатиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.
Бундан ташқари, “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 46-моддасига кўра, Ўзбекистон ҳудудида қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар, шунингдек, телекоммуникация тармоқлари ва интернетдан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламаси тақиқланган.
Аввалроқ, йил бошидан буён Ўзбекистонда букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи 27 та сайт блоклангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:06 / 14.09.2024
Букмекерлик компаниясининг логотипидан фойдаланган реклама агентлиги жаримага тортилди
18:08 / 15.08.2024
Агар банк картангиз пароли қуйидагилардан бири бўлса, уни ўзгартиринг — мутахассис маслаҳатлари
08:50 / 30.04.2024
АҚШ Молия вазирлиги Россия банклари билан операцияларга вақтинча рухсат берди
14:13 / 29.04.2024