Ўзбекистон | 08:08 / 25.12.2023
3318
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон - Қозоғистон ташқи сиёсат идоралари ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Қозоғистон икки томонлама муносабатларнинг амалдаги шартномавий-ҳуқуқий базасини инвентаризациядан ўтказди.

Фото: Дунё АА

20-21 декабр кунлари Тошкентда Ўзбекистон–Қозоғистон муносабатларининг ҳуқуқий асосларини инвентаризация қилиш ва такомиллаштириш бўйича икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари ўртасида навбатдаги маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

«Дунё» хабарига кўра, тадбир Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида имзоланган  2022-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини (2022 йил 14 июл) амалга ошириш доирасида ташкил этилди.

Томонлар амалдаги шартномавий-ҳуқуқий базанинг бугунги ҳолатини ҳамда томонларни қизиқтирган соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини янгилаш ва кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, икки давлатнинг халқаро шартномаларни тузиш ва амалга ошириш тажрибасига эътибор қаратилди.

Халқаро шартномаларни нашр этиш ва уларнинг ягона электрон ҳисобини юритиш ва архивлаш тартиби тўғрисида фикр алмашилди.

Маслаҳатлашувлар якунлари бўйича тегишли баённома имзоланди.

Мавзуга оид