Ўзбекистон | 10:29 / 11.01.2024
3078
2 дақиқада ўқилади

“Капитал суғурта” АЖнинг лицензияси вақтинча тўхтатилди

“Капитал суғурта”нинг лицензияси 10 кун муддатга олиб қўйилиб, 162 млн сўм жаримага тортилди.

Фото: Avtotochki.uz

“Капитал суғурта” АЖнинг молиявий ҳисоботларини ўрганиш натижаларига кўра қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрларга риоя қилинмаганлик фактлари аниқланиб, 162 млн сўм миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

“Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонуни 47-моддаси, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонуни 32-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомнинг 41-банди ҳамда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг тегишли қарорига асосан “Капитал суғурта” АЖга суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган 2022 йил 22 ноябрдаги 049696-сонли лицензия 2024 йил 11 январ санасидан бошлаб 10 кун муддатга тўхтатилди”, дейилади расмий муносабатда.

Бунда компанияга янги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини тузиш, амалдаги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини узайтириш тақиқланади. Ўз навбатида илгари тузилган шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни белгиланган тартибда бажаришда давом этади.

Мавзуга оид