Ўзбекистон ва Ҳиндистон Афғонистондаги тинчлик жараёнига кўмаклашиш масаласини муҳокама қилди
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Ҳиндистоннинг NatStrat стратегия ва хавфсизлик соҳасидаги тадқиқотлар бўйича мустақил нотижорат маркази маслаҳатчиси Шантану Мукержи билан учрашув ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида минтақавий хавфсизлик масалалари, жумладан, Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича мумкин бўлган биргаликдаги ҳаракатлар муҳокама қилинди.
Ҳиндистон томонига Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинч сиёсий жараёнга кўмаклашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлари, шунингдек, ушбу мамлакатда амалга оширилаётган транспорт-коммуникация лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.
Шантану Мукержи Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш, унинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклашдаги фаол иштирокини алоҳида қайд этди.
Мавзуга оид
22:24 / 19.09.2024
Samsung’нинг Ҳиндистондаги заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
00:28 / 19.09.2024
Дунёда бир ой ичида қарийб 50 минг кишида вабо аниқланди
01:33 / 14.09.2024
Россия Модининг талабидан кейин 45 нафар Ҳиндистон фуқаросини армия сафидан бўшатди
19:07 / 13.09.2024