Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иккита муҳофаза этиладиган ҳудуднинг қўриқланма зоналари белгиланди
Экология вазирлиги тасарруфидаги «Чотқол» давлат биосфера қўриқхонасига туташ 32 859,89 гектар ҳамда «Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонасига туташ 28 500 гектар ҳудудда уларнинг қўриқланма зоналари белгиланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 мартдаги 142-сонли қарорига кўра, Наманган вилоятидаги Поп ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги (766,53 гектар), Тошкент вилоятидаги Оҳангарон давлат ўрмон хўжалиги (8101,85 гектар), Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги (23 991,51 гектар) ҳудудлари «Чотқол» давлат биосфера қўриқхонасининг қўриқланма зонасига киритилди.
«Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонасининг қўриқланма зонаси эса Навоий вилояти Томди туманидаги Томди давлат ўрмон хўжалиги (6200 гектар) ва Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (22 300 гектар) ҳудудидан иборат бўлди.
Бу қарор давлат қўриқхоналари ҳудудидаги табиий мажмуаларга хўжалик фаолияти салбий таъсирининг олдини олиш, ноёб ҳамда йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик ва ҳайвонлар турларини сақлаб қолиш ҳамда кўпайтириш, биохилма-хилликни асрашга хизмат қилади.
Мавзуга оид
11:18 / 08.05.2024
"Ипак йўли" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси ташкил этилди
09:50 / 25.03.2024
Тошкентда “Янги авлод” махсус саноат зонаси ташкил этилади
07:52 / 15.11.2022
Ҳар бир вилоятда 100 тадан корхона учун йирик махсус иқтисодий зона ташкил этилади
11:21 / 27.10.2022