Спорт | 19:50 / 06.03.2019
11970
1 дақиқада ўқилади

Сульшер ёзда «МЮ»ни тарк этади

Норвегиянинг «Мольде» клуби бош директори Ойстейн Неерланд баёнотига кўра, Уле-Гуннар Сульшер ёзда жамоага қайтади.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойида мутахассис «Манчестер Юнайтед» билан мавсум охирига қадар шартнома имзолаган эди.

«Янги йилдан олдин, Уле-Гуннар билан 2021 йил ёзига қадар шартнома имзоладик. Шундан сўнг, у «Манчестер Юнайтед»га кетди. У ерда ёзгача ишлайди, кейин «Мольде»га қайтади», – деб Неерланд сўзларини келтирмоқда Goal.

Сульшер қўл остида «Юнайтед» 29 турдан сўнг, АПЛ жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид