Ҳиндистонда Ойда биноларни қуришни енгиллаштирувчи технология ишлаб чиқилди
Ҳиндистон коинот ташкилоти (ISRO) ва Ҳиндистон фанлар институти (IISc) олимлари Ой тупроғидан ғишт тайёрлаш усулини ишлаб чиқишди. Бундай ғиштларни Ойда одамлар яшаши учун яроқли бўлган биноларни қуришда қўллаш мумкин, деб хабар берилган IISc сайтида.
Бундай ғиштларга бактериялар ва нўхат дарахти ҳосилларидан тайёрланадиган қуюлтирувчи модда – гуар камеди қўшилади.
Бугунги кунда Ердан Ойга бир килограмм юкни юбориш нархи 20 минг долларга яқинни ташкил қилган бир пайтда, ҳинд олимлари таклиф қилган усул Ойда бинолар қурилиши сарф-харажатларини анча камайтиришга имкон беради. “Ой” ғиштларини олишда, шунингдек, инсон сийдигидан олинадиган мочевина қўлланади. Sporosarcina pasteurii бактерияси кальций ва мочевинадан фойдаланиб, кальций карбонати кристаллари ҳосил қилади. Олимлар ушбу бактерияларни Ой тупроғи нусхаси билан қориштиришган ва унга бирлаштирувчи компонент сифатида гуар камедини қўшишган. Шундан кейин қоришма бир неча кун инкубаторда қолдирилган.
Натижада анчагина пишиқ ва шу билан бирга токарлик станогида исталган шаклга келтириш мумкин бўлган маҳсулот ҳосил бўлган. Бу исталган шакл ва ўлчамдаги брикетларни олиш имконини беради.
Аниқланишича, Ҳиндистонда кальций карбонати ҳосил қила оладиган ва бир неча марта арзонроқ Bacillus velezensis бактерияси ҳам топилган.
Мавзуга оид
17:44 / 08.11.2024
Хитой 2030 йилгача одамларни Ойга учиришини маълум қилди
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024
Кашмир Ҳиндистонни махсус автономия мақомини тиклашга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
11:56 / 06.11.2024